«Милан» Бакка учун курашга қўшилди

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2014, 10:05
«Севилья» футболчиси Карлос Бакка «Милан» жамоаси қизиқишлари доирасида.

Миланликлар Колумбия терма жамоасининг 27 ёшли футболчисини Марио Балотеллининг ўрнига мўлжалламоқдалар.

Аввалроқ, Баккага "Эвертон" ва "Барселона" жамоалари томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Футболчи ушбу мавсумда Испания чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 14 гол ва 7 голли узатма муаллифига айланган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru