"Милан" 70 минг ўринлик стадион қуришини маълум қилди
28 сен 2023 00:33
Янгиликлар
"Милан" 70 минг ўринлик стадион қуришини маълум қилди
Бугун "Милан" клуби Сан-Донато-Миланезе шаҳри кенгашида Сан-Франческо ҳудудини ривожлантириш бўйича режаларини тақдим қилди.
Ушбу ишнинг илк босқичи - 70 минг томошабинга мўлжалланган тўлақонлик стадион қуриш ва шу орқали туманнинг ҳудудини ободонлаштириш бўлади.
Мақсад сифатида "Милан" келажакда ушбу ҳудуднинг номини машҳурроқ қилиш ва модернизациялашнинг комплекс дастурини намойиш қилди. Шунингдек, ягона инфратузилма маркази ва "Милан ҳамда дарвоза" номли шаҳар ҳудудини яратиш каби мақсадлар ҳам ўрин олган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун керак бўладиган ер ҳажми ўзгармаган. Томонлар 2021 йилда 108 минг квадрат метр ерда катта қурилиш ишларини олиб бориш борасида келишувга эришишган. Агарда экиладиган гуллар ва кўчатларни ҳам инобатга оладиган бўлсак, бу ҳудуд 235 минг квадрат метрга етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади
Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин
Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"
Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда
Фикрлар