

Шундай қилиб, россонерлар Женнаро Гаттузо қўл остида барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 13та ўйинга етказишди.
Сўнгги марта "Милан" бундай муваффақиятга 2009 йилнинг декабрида эришган эди.
"Милан" мағлубиятсиз серияси давомида Европа лигасининг 1/8 финалига, Италия Кубоги финалига чиқди ва Чемпионлар лигаси зонаси учун масофани қисқартирди.



