UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  2 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  6 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  18 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   5 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. "Андижон" яхши шаклланган жамоа экан. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, осон кечмаслигини билардик. Дастлабки 20 дақиқаликдан сўнг ўйинни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз чиройли ўйин намойиш этишди. "Локомотив" клуби вакиллари ва футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз бугун олдимизда турган катта вазифани уддалашди.

"Андижон" жамоаси 1:0 ютиб турганди, бунақа вазиятда ўйинни ғалаба билан якунлаш осон кечмайди. Рақиб жамоа мухлисларини ҳам табриклаб қоламан, улар жуда яхши мухлислик қилишди. Бу майдонга иккинчи бор келаяпмиз, бу стадионга меҳрим тушиб қолди. Жамоа мухлисларини жуда ҳурмат қиламан. Ўйлайман-ки, бугун қўлга киритилган ғалабамиз адолатли бўлди.

- Кубок учрашувида ҳам, бугун ҳам жамоангиз "Андижон" устидан ғалаба қозонди. Сизнингча, "Андижон" жамоангиз учун қулай рақибми?

- "Андижон" жамоаси жуда яхши. Чунки улар биринчи бўлимда жуда яхши ўйин ташкил этишди. Айни дамда жамоа бу каби ўйини билан қуйи ўринларга муносиб эмас.

- Испаниялик ҳимоячи захирада қолаётганининг сабаби нима?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор. Ўзим шуни ҳис қилганлигим учун бугун жисмоний имконияти кучли бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

- Шогирдларингиз орасида кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган футболчилар борми?

- Айтиш мумкин, "Барселона" жамоаси сафида Тринькао ўйнайди. "Брага"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганимда айнан у жамоа сафида эди.

- "Брага"да мухлислар атмосфераси билан "Локомотив" стадионидаги фарқ сизга қандай ҳис-туйғуларни беради?


- "Локомотив" стадиони менга ёқади. Майдон ҳолати ва чими аъло даражада. Клублар озгина академиялар ҳақида ўйлаб кўриши ва молиявий маблағлар киритиши керак. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу борада иш олиб бориш керак, алоҳида шаҳарча ташкил этиб терма жамоаларга ёш футболчиларни тайёрлаб бориши керак.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика