UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  0 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  90 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4

"Металлург"га жавоб келди: ЖЧга чиқиш учун сизлар ҳам ҳисса қўшинг! Янгиликлар

"Металлург"га жавоб келди: ЖЧга чиқиш учун сизлар ҳам ҳисса қўшинг!

Кеча "Металлург" жамоасининг расмий телеграм каналида "Пахтакор" шаънига нисбатан эҳтиросли мақола чоп этилди. Телеграм канал кубнинг расмий овози, у ердаги барча гаплар клубнинг позицияси эканлигини биламиз.

Сайтимизда "Металлург" жамоасининг телеграмдаги расмий сахифасида берган мақоласини эълон қилдик. Бугун бизга янги хабар келиб тушди. Фақат "Пахтакор"нинг мухлисларидан.

Шу кунгача жамоамиз дарвозасига 10га яқин пенальти қўйилди, бир нечта қизил карточкалар ва урилган голларимиз инобатга олинмади. Лекин шу кунгача жамоамизнинг каналида бу ишларнинг тепасида рақиб жамоа турганлиги пичинг қилинмади. Баъзи ўйинларда ҳакамларга нисбатан очиқ эътироз бўлди, лекин ЎФА ва ПФЛ манзили томони ҳеч қанақа гап гапирилмади. Фақат Жиззахдаги ўйинда VARда ўтирган Раҳим Каримов ва майдондаги Вадим Агишевга устидан тегишли тартибда ёзилди. Аммо уларни оқлашди, камига Раҳим Каримов "Навбаҳор"да Кубокда бизни нималар қилганини барча кўрди. Ўйинда ўзимизда ҳам хато бўлди, лекин ҳакамлик ҳам адолатли бўлмади. Шунда ҳам клубимизнинг ижтимоий тармоқларида "Навбаҳор"га нисбатан битта ҳам пичинг гап қилинмади. Чунки хатоларни клубдаги ходимлар қилади, клуб ва унинг мухлислари эмас.



Худди шундай кечаги ўйинда хато бўлган бўлса, "Металлург" нима учун ҳакамлар устида ёзмади? Энди "Металлург"нинг туҳматга бой эҳтиросли мақоласига тўхталамиз.


"Металлург": Тезкор қарши ҳужумда жарима майдонига ёриб кирган Забихилло Ўринбоевни мезбонлар посбони тўхтатиб қолди. Ҳакам иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

Пенальтига эътирозингиз йўқ, тўғрими? Айнан шу нуқтада бургут кўз ҳакам Олим Абдувосилов турганди. Фирдавс Норсафаров белгилаган пенальтини бекор қилмади, демак пенальти бор. Олим ва Фирдавс акаларга раҳмат, Сизларни мукофотга яқинлаштирди.


"Металлург": 33-дақиқада Керим Палич рақиб ҳудуди рақиб оёғи тагига ташланиб, тўпни олиб қўйишга эришди. Бир қараганда тоза ҳаракат қилгандек эди. Фирдавс эса вазиятни бошқача баҳолади. "Металлург" томонга жарима зарбаси белгилашидан ташқари, меҳмонлар таянч ярим ҳимоячисига оддий вазият учун сариқ карточка ҳам кўрсатди. Стандарт ҳолатидан бошланган ҳужум эса гол билан якунланди – 1:1.


Энди пенальтини тепиб гол уриб олдингиз, бу ёғига кўникингларда. Икки вазиятни бир бошидан томоша қилинг, Қувватов ва Ўринбоев ўртасидаги тўқнашув билан, Паличнинг ҳаракати бир хилку? Агар Паличда сариқ карточка бекор берилган бўлса, унда пенальти ҳам нотўғри қўйилган бўлиб чиқяптику. Агар жарима зарбаси нотўғри бўлса, демак "Металлург" ҳакамларнинг ёрдамида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди эҳтиросингизни четга суриб қўйиб, икки вазиятни ўхшашлигини бир кўриб юборинг.

Бургут кўз, Ўзбекистон, ЎФА ва ҳакамлар марказини гапирганингизни ёзмаймиз, бу гапларингизга сабаби ўзимиз ҳам қўшиламиз. Бу йил бизни ёмон қилишяпти. Лекин шу ерда нима учун ПФЛни гапирмаяпсиз? Ҳа, айтгандай улар жаримага тортиши мумкин, чиройли вазиятдан чиқиб кетяпсизлар.


"Металлург": Сўнгги икки уч ўйиндан буён ҳакамларни роса танқид қилган Максим Шацкихнинг нолалари "қаерларгадир етиб борганга" ўхшайди. Бундай ҳакамлик билан жаҳон чемпионатини орзу қилманг, деганди, Лобановский мактабида таҳсил кўрган Максим! Эндичи, эндиям орзу қилмайликми, Мундиални?!


Максим Шацкихнинг гаплари, бу "Пахтакор"га тегишли гапдир. Унинг гапларини иккинчи томон бўлиб таҳлил қилишга ҳаққингиз йўқ. У гапирса, ўзининг жамоасини гапиряпти. Улуғбек Бақоев ёки Самвел Бабаянни каналимиз гапирдими, этика қани?

Жаҳон чемпионатига қачон чиқамиз биласизми? Қачон "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф"дан бошқа жамоалар ҳам терма жамоага футболчи етказиб берса. Фақат муаммо ҳакамларда эмас. "Пахтакор" ва "Металлург" ўйини нима учун бекор бўлди? Чунки "Пахтакор"нинг U-21 ва U-19даги 24та ўйинчисини Равшан Ҳайдаров, Рауф Инилеев ва Фарҳод Нишонов олиб кетишди. Командада 2 нафар ўйинчи қолган. Мана Ватан учун ким ишлаяпти!


47-дақиқада футболчингиз Азмиддиновнинг оёғини қандай босди? Жиззахда шунга ўхшаш ҳолат учун Ҳамробеков қизил олганди.


"Металлург": Собиқ Иттифоқ даврида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган "Пахтакор"га барча ишқибозлик қилган. Отамиз ҳам, тоғамиз ҳам, жиянимиз ҳам, қўшнимиз ҳам, ўзбек ҳам, ўрис ҳам!

Яшанг, раҳмат! Бу клубнинг гапларими ёки шахсни? Клубни гапи бўлса, унда қўшнингиз АГМК, буни биламиз. Лекин клубни тоғаси ва жияни бўлишини, кеча билдик.

Ҳакамларни ёзганлиги учун жамоамиз матбуот хизматини жаримага тортган ЎФА ва ПФЛдан, бу вазиятда ҳам адолатли қарор қилишларини ҳам сўраймиз, отангизни "Пахтакор"ининг мухлислари!

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика