"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди
23 июл 2024 12:08
Янгиликлар
"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди
Бекободнинг "Металлург" клуби иккинчи даврадан олдин таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, черногориялик ҳужумчи Бальша Секулич "Металлург" таркибига қўшилади. 1998 йилда туғилган марказий ҳужумчи Черногория терма жамоаси сафида битта ўйин ўтказган. Секулич фаолияти давомида ўз мамлакатида "Будучность", "Сетинье", "Титоград", "Подгорица", "Искра" ва Кореяда "Канвон" клубларида тўп тепган.
Transfermarkt порталига кўра, ҳужумчининг айни пайтдаги нархи 275 минг еврога тенг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар