"Металлург" "Сибирь"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
18 фев 2014, 22:58
Ҳозиргина Анталиядаги "Аталантис" меҳмонхонасига қарашли катта стадионда Бекободнинг "Металлург" ва Россия биринчи лигаси вакили "Сибирь" клуби ўртасидаги назорат учрашуви ўз якунига етди.
Биринчи бўлимда жамоалар эхтиёткор ўйин кўрсатишди ва дарвозалар ишғол этилмади. 70-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Шахзод Нурматовнинг жарима майдони чизиғидан узатиб берган тўпини Мирғиёз Сулаймонов дарвозабон устидан ошириб дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйди. Ушбу баҳсда бошқа ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, "Металлург" Анталиядаги биринчи назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

Назорат учрашуви. Анталия. 18.02.2014

"Металлург" - "Сибирь"  1:0 (0:0)
Гол:
Мирғиёз Сулаймонов (70)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›