UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Суперлиганинг янги мавсумига ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси назорат учрашувида майдонга чиқди.

Рақиб олдига катта мақсадларни қўяётган Про лига А нинг янги аъзоси – Фарғонанинг “Турон” жамоаси бўлди.

Қор ёғиб туриши ва бироз изғиринли ҳавода ўтган ўйин Суперлига вакилининг ишонарли ғалабаси билан интиҳо топди. Биринчи бўлимда яйпанликлар дарвозасига киритилган иккита гол “Металлург” устунлигини таъминлади.

Ҳар иккала гол чап қанотдан бошланган комбинация маҳсули бўлди. Даставвал Аброр Тошқўзиевнинг қанотдан жарима майдонига узатиб берган тўпини Мурод Бобожонов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:0. Кейинги голни эса Аброрнинг ўзи киритди. “Металлург”нинг янги ўйинчиси Абдулҳақовнинг узатган тўпни жарима майдони ичида Тошқўзиев хотиржам тўхтатиб, дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди – 2:0.

Мазкур учрашувда бекободликлар устози Андрей Шипилов қўл остидаги барча ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланди. Иккала таймда таркиблар тўлиқ алмаштирилди ва заҳирадаги футболчиларга ҳам ўйин амалиёти берилди.

Назорат учрашуви.
“Металлург” (Бекобод) – “Турон” (Фарғона вилояти) – 2:0 (2:0). “Кимёгар” стадиони
Ҳакам:
Р.Абдувоҳидов.
Назоратчи: О.Дачев.
Голлар: Мурод Бобожонов (32), Аброр Тошқўзиев (38).



Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика