UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  1 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  3 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  5 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  13 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7

"Металлург" - "Қўқон-1912" учрашувини бошқариб борган ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди Янгиликлар

"Металлург" - "Қўқон-1912" учрашувини бошқариб борган ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди

Кеча Суперлига 6-тури доираси бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Бекободда "Металлург" жамоаси "Қўқон-1912" клубига қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мазкур ўйиннинг 56-дақиқасида учрашувни бошқариб борган ҳакам Аҳрол Рисқуллаев "Қўқон-1912" дарвозасига пенальти белгилаганди. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти мутахассислари бу вазиятни ўрганиб чиққач, бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев пенальти белгиланган вазиятда ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи қўпол хатога йўл қўйган деб топди. Натижада Аҳрол Рисқуллаев Суперлига ўйинларини бошқаришдан четлатилди.

Бундан ташқари, Про лига "Б" гуруҳида 4-тур учрашувлари доирасидаги "Турон" - "Чиғатой" ўйинини бошқарган ҳакам Акмал Раҳимов ҳам учрашув натижасига таъсир этувчи қўпол хатога йўл қўйгани сабабли учрашувларни бошқаришдан четлатилди.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика