“Металлург” ПФК қошида футзал жамоаси ташкил этилади
17 окт 2016 16:58
Янгиликлар
“Металлург” ПФК қошида футзал жамоаси ташкил этилади
Клуб раҳбариятининг яқинда бўлиб ўтган ички йиғилишидан кейин “Металлург” профессионал футбол клуби қошида футзал жамоасини ҳам тузиш борасида ташкилий ишлар бошлаб юборилди. Айни пайтда жамоага мураббийлар ва ўйинчиларни жалб этиш давом этмоқда. Клуб маъмурияти томонидан берилган маълумотга кўра, “Металлург” мини футбол жамоаси ёшлар таркибида ушбу йўналишга қизиқиши бўлган футболчилар ҳамда миллий чемпионатимизда фаолият юритиб келаётган 4-5 нафар тажрибали ўйинчилар асосида шакллантирилади.
“Металлург” МФЖ ўзининг расмий мусобақалардаги илк қатнашувини шу йил 24-29 октябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказиладиган анъанавий “Ассоциация кубоги” мусобақасида қатнашиш билан режалаштирмоқда. Мазкур мусобақа орқали ташкилий ишлар якунига етказилади ва миллий чемпионатда қатнашадиган жамоа таркиби аниқлаб олинади.
Маъданчилар шаҳри – Бекобод футбол ишқибозлари янги жабҳада яна ўзига хос жамоага эга бўлаётганлигини мамнуният билан кутиб олишмоқда. Мухлислар номидан “Металлург” мини футбол жамоасига оқ йўл тилаймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар