UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  0 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  0 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  2 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  9 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  46 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  8 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  10 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  7 15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  11 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0 13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  54

"Металлург" бугун Туркияда Арманистоннинг амалдаги чемпиони билан ўйнайди Янгиликлар

"Металлург" бугун Туркияда Арманистоннинг амалдаги чемпиони билан ўйнайди

Навбатдаги йиғинни хорижда ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Туркия сафаридаги биринчи назорат учрашувини ўтказади.

Рақиб Арманистон чемпионатининг пешқадами – Ереваннинг “Алашкерт” жамоаси бўлади.

“Алашкерт” футбол клуби 1990 йилда ташкил этилган, Арманистон миллий чемпионатининг илк мавсумида қатнашган. 2000 йилга келиб жамоа тарқатиб юборилганди. 2011 йилда клуб мутасаддилари жамоани қайтадан ташкил этишга муваффақ бўлишди. Жамоа 2015 йилдан буён кетма кет уч марта мамлакат чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. 2016, 2018 йилларда мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Айни пайтдаАрманистон чемпионатида “Алашкерт” 17 учрашувнинг 10 тасида ғалаба қозониб, 3 тасида дуранг ўйнаган, 4 та учрашувда имкониятни бой берган ва 33 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бораяпти. Голлар нисбати – 20:10. “Алашкерт” иккинчи ўринда бораётган “Бананц”ни 4, “Пюник”ни эса 6 очкога ортда қолдирмоқда. Арманистон чемпионатининг баҳорги қисми 3 март санасидан давом этирилади.

Бекободликларнинг Туркия сафаридаги бошқа рақибларининг ҳам номи маълум бўлди. Андрей Шипилов жамоаси 2 февраль санасида Болгариянинг ЦСКА 1948 ФК билан куч синашса, 5 февраль куни Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоасига қарши майдонга тушади. Бекободликларнинг Туркия сафаридаги охирги учрашуви 8 февраль санасига режалаштирилган бўлиб, рақиб Россиянинг “Ленинградец” жамоасидир.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика