UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  14 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

“Металлург”: асосий таркибда ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор Янгиликлар

“Металлург”: асосий таркибда ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор

Теглар :  Металлург
Мамлакат миллий чемпионатининг 25-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Навоий вилоятининг “Қизилқум” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Мазкур учрашув ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 33 та ўйини бўлади. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 9 таси бекободликлар фойдасига якунланган. 10 та учрашувда эса кучлар тенг келган бўлса, 14 та ўйинда “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 38:47, воҳаликлар фойдасига.

“Металлург” ўз майдонида олий лиганинг аксарият жамоаларига қарши ўйинларда ижобий натижага эга. “Қизилқум” билан рақобат ҳам бундан мустасно эмас. Бекободда ўтказилган 16 учрашувининг 7 тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 5 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган, 4 та ўйинда эса меҳмонлар зафар қучишган. Бу учрашувларда “Металлург” рақиблари дарвозасига 27 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 18 та тўп ўтказиб юборган. Ўтган мавсумда маъданчилар ўз майдонларида ғалаба қозониб, сафарда дуранг ўйнаганди. Бу жамоаларнинг бу йил биринчи даврада – Навоийда бўлиб ўтган учрашувида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Жавоҳир Эсонқулов томонидан киритилган голга мезбонлар 90-дақиқада Алишер Юсуповнинг голи билан жавоб қайтаришган.

“Қизилқум”га қарши учрашувда “Металлург”нинг асосий таркибида ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор. Хабарингиз бор, кеча Баҳрайн мамлакати стадионларида 19-ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионатининг финал раунди ўйинларига старт берилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашаяпти. D гуруҳида Тожикистон, Австралия ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши баҳсларда мамлакатимиз шарафини икки нафар бекободлик футболчилар ҳам ҳимоя этишаяпти. Булар, ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов ҳамда ҳимоячи Исломжон Қобиловлардир. Шу боисдан мазкур футболчилар нафақат бу турда, балки яқин икки турда ҳам “Металлург”га ёрдам бера олишмайди. “Металлург” – “Қизилқум” жамоаларининг ёшлар таркиблари ўйинида эса сариқ карточкаларнинг йиғилиб қолганлиги боис Худойшукур Сатторов ҳамда Муҳаммадолид Қаҳрамоновлар майдонга туша олишмайди. Ёшлар таркиблари баҳсини пойтахтлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб борса, асосий таркиблар ўйинига бош ҳакам сифатида Олим Толибжонов тайинланди.

 
«Металлург» (Бекобод) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Шаяхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика