UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  8 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  1 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  4 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  35 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0

“Металлург”: “Андижон” билан назорат учрашувида ҳисоб очилмади Янгиликлар

“Металлург”: “Андижон” билан назорат учрашувида ҳисоб очилмади

Кеча Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” ўйингоҳида мамлакат миллий чемпионатининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган “Металлург” ва “Андижон” жамоалари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди.

Қизиқарли ўтган ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Бекободликлар таркибида шу куни кўрикдан ўтаётган икки нафар янги футболчи майдонга чиқди. Булар Шерзод Жалилов (“Обод”) ҳамда Фаррух Шотурсунов (“Сўғдиёна”) лардир. Мазкур назорат ўйинида Шерзод жамоада чан қанот ҳимоячиси вазифасида синаб кўрилган бўлса, Самарқанднинг “Динамо” жамоасидаги иштироки орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Фаррух ҳужумчилар ортидаги ярим ҳимоячи чизиғида фаолият юритди. “Металлург” бу ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди.

“Металлург”: Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Шерзод Жалилов, Мирғиёс Сулаймонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Аюбхон Нўъмонов, Эргаш Исмоилов, Фаррух Шотурсунов, Жавоҳир Эсонқулов, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳирадан тушганлар: Дилмурод Каримов, Фарҳод Намозов, Муроджон Тошматов, Даврон Каримқулов, Саиджон Абдужабборов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика