UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Райян Мессининг кейинги жамоаси маълум. Томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишиб олишган Янгиликлар

Райян Мессининг кейинги жамоаси маълум. Томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишиб олишган

Франциянинг "Страсбург" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 17 ёшли ярим ҳимоячи Райян Месси билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Маълум бўлишича, футболчининг шартномаси 2026/2027-йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Трансфер суммаси 1.5 млн евро.

Ўтган мавсум ёш иқтидор соҳиби учун профессионал футболдаги биринчиси бўлди. У Франциянинг Учинчи дивизиони вакили "Дижон" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ўша гол туфайли Райян клуб тарихида энг ёш гол муаллифи сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Шу йилнинг май ойида Месси Франция термаси сафида Кипрда бўлиб ўтган Европа Чемпионати U-17да қатнашди.

Аввалроқ, футболчига Европанинг "Бавария", "Боруссия" (Дортмунд) ва "РБ Лейпциг" сингари клублари томонидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

Ўтган мавсум Лига 1да "Страсбург" 39 очко билан 13-ўринни эгаллаган.


"Ал Насср" Роналдунинг ёнига Мессини олиб келса ҳам, "Ал Ҳилол"ни енга олмайди"

Рейтинг: -43   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика