

«O Tempo» нашрининг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз ойига 1,6 миллион евро ишлаб олади. Шу тариқа, Месси йилига Флорида жамоасидан жами 19,2 миллион евро даромад қилади.
Месси МЛСда энг кўп ойлик оладиган футболчи ҳисобланади.
Маълумот учун, Мессининг «Интер Майами» билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. У АҚШ жамоасида жами 20 та учрашувда майдонга тушишга улгирди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 7 та голли узатма бор.



