UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  1 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  54 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  27 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  14 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью Янгиликлар

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью

ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев "Динамо"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Дерби қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, яхши ўйнадик, бироқ янада кўпроқ голлар уришимиз керак эди, ура олмадик. Биз вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак. Умуман олганда биринчи бўлимдаги ўйин жуда очиқ ўтди, кўп ҳужумлар бўлди. Ишлашда давом этишимиз керак.

- Негадир ЦСКА "Динамо" билан ўйинларда жуда қийналади. Бу борада сизларда қандайдир тушунчалар борми?

- Улар ҳам яхши жамоа, таркибида яхши футболчилар кўп, индивидуал тарафлама кучли. Биз ҳам ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз, бироқ бугун бундай бўлмади. Навбатдаги ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин якунида ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг қандай бўлишини "Факель" билан ўйинда кўрдик. Учрашув тугаши арафасида ЦСКАнинг ҳимояга ётиб олиши сабаби нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нима билан боғлиқ эмас. Баъзида ўйинда ғалаба қозониб турган вақтда ҳисобни ушлаб туриш керак бўлади. Баъзида эса ҳужум қилмасдан ҳудудларни ёпишни вазият талаб қилади. Бизга ҳужум қилиш учун имконият беришмади, шу сабабли баъзида шундай бўлиб туради.

- Балки жамоада ҳимояда ҳам ҳужумда босим қилишда ҳам концентрация етишмаётгандир?

- Аслида барчамиз ҳимояга ишлашимиз керак, чунки ҳужум ҳимоядан бошланади. 

- "Динамо"нинг ғалаба голидан кейин Мойзес марказдаги футболчиларга эътироз билдирди. Бу эътироз Сизга аталмаганмиди?

- Тўғриси, испанчани билмайман, унинг гапларини тушунмадим.

- Бугунги гол+пасдан мамнунмисиз? Умуман олганда Сизни ушбу мавсумда энг ёрқин футболчилардан бири сифатида кўришмоқда. Самарадорлигингиз ўзингизга маъқул келяптими?

- Мен шунчаки ўйинларда ғалаба қозонишни истайман.

- Совринни назарда тутяпсизми ёки якуний ҳисобни?

- Мен учун жамоанинг ғалабаси муҳимроқ.

- Бугун Ўзбекистон термасининг U-17 жаҳон чемпионатидаги ўйинини томоша қилдингизми?

- Ҳа, томоша қилдим. Жамоа зўр ўйнади, охиригача курашди. Уларга қойил қолдим.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболидаги бундай ўсишнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Сиз бу ерда ажойиб ўйнаяпсиз, у ерда ўзбек жамоалари ҳам ўзини кўрсатмоқда.

- Ўзбекистонда ёшлар доимо яхши бўлишган, иқтидорлилар кўп. Бизда футбол яхши ривожланмоқда. 

- Нима сабабдан?

- Инфратузилма. Яхши стадионлар қурилмоқда, кўп пул ажратилмоқда, академиялар яратилмоқда.

- Сизни Ўзбекистон Мессиси дейишмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Мессини яхши кўраман, аммо Аббос бўлишни истайман. У каби бўлиш осонмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика