UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  3 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  3 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  2 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  16 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  11 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  274 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью Янгиликлар

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью

ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев "Динамо"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Дерби қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, яхши ўйнадик, бироқ янада кўпроқ голлар уришимиз керак эди, ура олмадик. Биз вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак. Умуман олганда биринчи бўлимдаги ўйин жуда очиқ ўтди, кўп ҳужумлар бўлди. Ишлашда давом этишимиз керак.

- Негадир ЦСКА "Динамо" билан ўйинларда жуда қийналади. Бу борада сизларда қандайдир тушунчалар борми?

- Улар ҳам яхши жамоа, таркибида яхши футболчилар кўп, индивидуал тарафлама кучли. Биз ҳам ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз, бироқ бугун бундай бўлмади. Навбатдаги ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин якунида ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг қандай бўлишини "Факель" билан ўйинда кўрдик. Учрашув тугаши арафасида ЦСКАнинг ҳимояга ётиб олиши сабаби нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нима билан боғлиқ эмас. Баъзида ўйинда ғалаба қозониб турган вақтда ҳисобни ушлаб туриш керак бўлади. Баъзида эса ҳужум қилмасдан ҳудудларни ёпишни вазият талаб қилади. Бизга ҳужум қилиш учун имконият беришмади, шу сабабли баъзида шундай бўлиб туради.

- Балки жамоада ҳимояда ҳам ҳужумда босим қилишда ҳам концентрация етишмаётгандир?

- Аслида барчамиз ҳимояга ишлашимиз керак, чунки ҳужум ҳимоядан бошланади. 

- "Динамо"нинг ғалаба голидан кейин Мойзес марказдаги футболчиларга эътироз билдирди. Бу эътироз Сизга аталмаганмиди?

- Тўғриси, испанчани билмайман, унинг гапларини тушунмадим.

- Бугунги гол+пасдан мамнунмисиз? Умуман олганда Сизни ушбу мавсумда энг ёрқин футболчилардан бири сифатида кўришмоқда. Самарадорлигингиз ўзингизга маъқул келяптими?

- Мен шунчаки ўйинларда ғалаба қозонишни истайман.

- Совринни назарда тутяпсизми ёки якуний ҳисобни?

- Мен учун жамоанинг ғалабаси муҳимроқ.

- Бугун Ўзбекистон термасининг U-17 жаҳон чемпионатидаги ўйинини томоша қилдингизми?

- Ҳа, томоша қилдим. Жамоа зўр ўйнади, охиригача курашди. Уларга қойил қолдим.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболидаги бундай ўсишнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Сиз бу ерда ажойиб ўйнаяпсиз, у ерда ўзбек жамоалари ҳам ўзини кўрсатмоқда.

- Ўзбекистонда ёшлар доимо яхши бўлишган, иқтидорлилар кўп. Бизда футбол яхши ривожланмоқда. 

- Нима сабабдан?

- Инфратузилма. Яхши стадионлар қурилмоқда, кўп пул ажратилмоқда, академиялар яратилмоқда.

- Сизни Ўзбекистон Мессиси дейишмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Мессини яхши кўраман, аммо Аббос бўлишни истайман. У каби бўлиш осонмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика