Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"
11 июн 14:15
Янгиликлар
Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"
Аргентина ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 саралаш учрашуви 1:1 ҳисобида тугади.
Иккинчи таймда ўйин тўхтаб қолди, шу пайтда аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесга норозилигини билдириш учун яқинлашди. Ўйинчилар бир-бирига бир неча гап айтишди. Улар суҳбатининг бир қисми видео орқали аниқланди.
"Сен бизга финалда ёрдам берилганини айтдинг. Сен жуда кўп гапиряпсан", – деди Месси. "Мен ҳеч нарса деганим йўқ", – дея жавоб берди Хамес.
Футболчиларнинг бошқа ибораларини аниқлаш мумкин бўлмади, чунки улар оғизларини кафтлари билан ёпиб гаплашишди.
Ўйиндан сўнг колумбиялик ушбу воқеага изоҳ берди: "Майдонда юз берган нарса майдонда қолади".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлик туфайли ғалаба қозонганини айтган эди: "Колумбия фойдасига 1-2 та пенальти белгиланмади. Нима учун ВАР ёзувлари эълон қилинмади? Бу ғалати, шундай эмасми?"
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар