Месси сўнгги учрашувларда жароҳат билан ўйнади

4 фев 2020, 22:57
Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Лионель Месси сўнгги бир неча ўйинларни жароҳати билан ўтказган. Бу ҳақида ESPN хабар тарқатмоқда.

Лионель Мессининг соғлиғи билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келган. Мураббийлар штаби жамоа етакчисига дам бериши мумкин эди, аммо Луис Суарес ва Усмон Дембеленинг жиддий жароҳатга йўлиқиши бунга имкон бермади. Натижада Месси оғриқни енгиб, майдонга чиқишга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, аргентиналик футболчи Испания кубоги 1/4 финал босқичига қадар тикланади, аммо у ўзида чарчоқ аломатларини ҳис қилмоқда. Янги мураббийнинг машғулотлари ҳужумчига салбий таъсир ўтказмоқда.

Маълумот учун, "Атлетик" — "Барселона" учрашуви 7 февраль, Тошкент вақти билан 01:00да ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›