Месси «Реал»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2015, 10:59
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 12-турида «Реал» билан ўйинни ўтказиб юборади.

Sport.es нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчининг тикланиш жараёни кутилганидан секинроқ кечмоқда, шу боис мураббийлар унинг соғлиги билан таваккал қилишмоқчи эмас.

Месси ҳамон физиотерапевт ва массажчилар назоратида. У югуришни бошлаганидан сўнг 3-4 ҳафтадан кейингина майдонга туша олади. «Эль Класико» 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport.es