UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  73 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  36 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди Янгиликлар

Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди

38 ёшли аргентиналик ҳужумчи, "Интер Майами" сардори Лионель Месси пеналтисиз урилган голлар сони бўйича янги рекордчига айланди. У бу кўрсаткичда Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Бу воқеа 20 июль куни МЛС доирасида "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши ўтказилган ўйинда содир бўлди. Мазкур беллашувда "Интер Майами" рақибини сафарда 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Месси ушбу учрашувда 2 та гол ва 1 та голли пас билан ажралиб турди — ҳар икки гол ҳам ўйин давомида (пеналтисиз) киритилди.

Шу тариқа, аргентиналик юлдузнинг пеналтисиз голлар сони 764 тани ташкил қилди. Роналду эса ҳозирча 763 та шундай голга эга.

Умуман олганда, Месси 1114 та расмий ўйинда 874 та гол урган, шулардан 110 таси пеналтидан. Роналду эса 1281 учрашувда 938 марта рақиб дарвозасини ишғол этган, улардан 175 таси пеналтидан.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика