Месси машғулотни охирига етказа олмади

Narzulla Saydullayev
30 мар 2018
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 30-тури доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Бугун тонгда ҳужумчи машғулотга чиқди. Аммо жамоа билан фақат машғулотнинг бир қисмида ишлади холос.

Аргентиналик футболчининг ўнг оёғида муаммо бор. Унинг "Севилья" билан ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com