Месси Либертадорес кубогида дебют қилиши мумкин
20 июн 2024 21:23
Янгиликлар
Месси Либертадорес кубогида дебют қилиши мумкин
"Интер Майами"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси янги турнирда иштирок этиши мумкин.
Месси фаолияти давомида КОНМEБОЛ минтақасидаги клублар ўртасидаги асосий халқаро турнир — Либертадорес кубогида ўйнамаган. Лео "Интер Майами" футболчиси сифатида бу бўшлиқни тўлдириши мумкин.
Клуб акциядори Хорхе Мас Либертадорес кубогига таклифнома олиш истаги ҳақида гапирди. “Бир кун келиб Либертадорес кубогида қатнашамиз деган умиддамиз. Менимча, бу муҳим мақсад, айниқса Лео бу турнирда ҳеч қачон иштирок этмагани учун”, - деди Мас Ole нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида “Интер Майами”га ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар