Месси – ЖЧда гол+пас тизими бўйича ҳам рекорд қўйди. У яна бир тарихий натижага эришди

Eldor Akmurzayev
19 дек 2022, 09:05
Месси рекордларни янгилашда давом этади.

Лионель Месси ЖЧ-2022 финалида Франция дарвозасига иккита тўп киритди. У гол+пас тизими бўйича умумий натижасини 21 очко (13 гол ва 8 ассист)га етказиб, мундиал рекордини янгилади.

Аввалги энг яхши кўрсаткич уч футболчига тегишли эди: Мирослав Клозе (Германия, 16+3), Герд Мюллер (Германия, 14+5) ҳамда Роналдо (Бразилия, 15+4).

Бундан ташқари, 35 ёшли футболчи ЖЧда гуруҳ босқичи, 1/8 финал, 1/4 финал, 1/2 финал ҳамда финалда гол урган илк ўйинчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›