

Каталонияликлар Испания чемпионати доирасида ўз майдонларида ўтказилган охирги учта ўйинда ғалаба қозона олишмаяпти.
Бунгача улар "Атлетико" билан дуранг (0:0) ва "Гранада" билан ўйинда мағлубият (1:2) қайд этишганди.
"Барселона" Месси жамоада ўйнаётганидан буён илк маротаба бундай нохуш серия қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2004/05 йилги мавсумдан буён жамоада ўйнаб келади.



