UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  7 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5

Месси: "Барселона" футболчилари жорий мавсумдаги ўйини учун мақтовга лойиқ" Янгиликлар

Месси: "Барселона" футболчилари жорий мавсумдаги ўйини учун мақтовга лойиқ"

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг жорий мавсум ЛаЛигадаги чемпионлиги ва ярим ҳимоячи Андрес Иньестанинг ёзда клубни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

"Биз бу ғалабани қадрлаб, уни мухлислар билан бирга нишонлашимиз керак. Улар шунга муносиб.

Жорий мавсум рақибларимиздан анча яхши ўйин кўрсатдик. Жамоамиз деярли мағлуб бўлмади. Фақат Кубок ва афсуски, Чемпионлар лигасида мағлуб бўлдик. Бу кутилмаган омадсизлик бўлди. Аммо жорий мавсум қилган ишимиз туфайли мақтовларга лойиқмиз, чунки бу жуда қийин.

Иньеста кетиши жуда аламли. Клубнинг рамзий футболчиларидан Маскерано ва Хави ҳам бизни тарк этди. Бу йил навбат Иньестага келди. У энг яхшисига муносиб.

Афсуски, "Барселона" Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмади, шу сабабли Иньеста "требл"сиз кетмоқда. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам у жамоани жуда чиройли тарк этяпти" - дейди Месси.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика