Месси: "Аргентина терма жамоаси ҳали кўп нарсага эришади"

Tolibjon Qosimov
5 сен 2014, 15:11
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, унинг жамоаси келажакда ютуқларга эришишига ишончи комил.
"Барселона" футболчиси миллий терма жамоани ўртоқлик учрашувида немисларни мағлубиятга учратгани муносабати билан жамоадошларини табриклади. Эслатиб ўтамиз, Херардо Мартино шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Биз терма жамоа сафида ҳали кўп нарсага эришамиз. Футболчиларимизни Германия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба билан табриклайман" - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мартино ва ярим ҳимоячи Хавьер Маскерано, Месси терма жамоага борини беришини таькидлаб уни ҳимоя қилишган эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com