

29 ёшли "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси йилига 81,5 миллион доллар ишлаб топади. У америкалик қўшиқчи ва актриса Тейлор Свифт (26 ёш, 170 млн) ва One Direction гуруҳи аъзоларидан (22-24 ёш, 110 млн) кейинги учинчи ўринни эгаллади. Шундай қилиб, аргентиналик футболчи ушбу ёш тоифасида энг бадавлат спортчи деб топилди.



