Мертенс "Наполи"да маошининг камайишига рози

Alisher
3 май 2022, 11:47
"Наполи" форварди Дрис Мертенс катта эҳтимол билан итальян клубида қолади.

Неаполликлар шартномани автоматик тарзда бир йилга узайтириш ҳуқуқига эгалар ва бундан фойдаланишмоқчи.

34 ёшли форвард маошининг катта қисми қисқаришига рози: унинг маоши 4,5 млн евродан 1,2 млн еврога қадар қисқаради.

Мертенс жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato