Менотти: "Кройфф ҳам Гвардиола ҳам ҳозирги ҳолатни ўнглай олмаган бўларди"
22 июн 2019 22:55
Янгиликлар
Менотти: "Кройфф ҳам Гвардиола ҳам ҳозирги ҳолатни ўнглай олмаган бўларди"
Аргентина термасининг собиқ мураббийи Сезар Луис Менотти мамлакат бош жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозирги Аргентина терма жамоасининг ҳолатини Кройфф ҳам Гвардиола ҳам ўнглай олмаган бўларди. Айни вақтда қайд этилаётган қониқарсиз натижалар терма жамоада қанчалик қийин давр ўтаётганини айтиб турибди. Скалонининг бош мураббий сифатидаги иши таҳлил қилинади ва баҳоланади. Ҳозир биз терманинг барча жабҳаларини ҳар куни баҳоламоқдамиз. Биз қандайдир ажралиб турувчи ҳолатларни эмас, балки тасвирни борича кўрмоқчимиз. Жамоа ўйнаб кетишининг иложи йўқдек. Шунингдек, термада яққол режалаштирилган ғоянинг ўзи йўқ», – дея қайд этган 80 ёшли мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар