UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

"Мен учун истеъфога чиқиш муаммо эмас". "Темир Лола" фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Мен учун истеъфога чиқиш муаммо эмас". "Темир Лола" фаолиятини якунлади

Теглар :  Луи ван Гал
"Аякс", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва Голландия терма жамоаси собиқ бош мураббий, "темир лола" лақаби билан машҳур бўлган Луи ван Гал кеча мураббийлик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Шу муносабат билан мутахассиснинг мураббийлик фаолиятига назар ташлашга қарор қилдик.

Голландиянинг "Аякс" клуби тарбияланувчиси бўлган Луи ван Гал футболчилик фаолиятини 1987 йил "АЗ" сафида тугатади. Бир йил аввал мураббийлик курсларини якунлаган голландиялик 1986-1988 йилларда "АЗ" бош мураббий ёрдамчиси сифатида иш бошлайди.



1988 йилда ван Гал "Аякс"га бош мураббий ёрдамчиси сифатида қайтади. Ўша пайтда жамоани Лео Бенхаккер бошқарар эди. 1991 йил Луи ван Гал "Аякс" бош мураббийи сифатида дебют мавсум ўтказади. "Аякс" янги мураббий қўл остидаги илк мавсумдаёқ йирик муваффақиятга эришади. Голландия клуби УЕФА Кубоги (Европа лигаси) ғолибига айланади.


Бир йил ўтиб улар 1987 йилдан бери қўлга кирита олмаётган Голландия Кубогига ҳам эришишади. 1995 йилда "Аякс" Луи ван Гал қўл остида Чемпионлар лигаси финалида "Милан"ни мағлуб этади.


1997 йилда жамоа ҳеч қандай соврин қўлга кирита олмагач, мураббий жамоани тарк этади.


Луи ван Гал 1997 йилдан бошлаб "Барселона" устозига айланади. Унинг янги жамоадаги илк соврини УЕФА Суперкубоги бўлади. Европа лигасида зафар қучган Каталония клуби Чемпионлар лигаси ғолиби Дортмунднинг "Боруссия"сини таслим этишади.


Миллий чемпионатда жуда омадли бўлган "Барселона" кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини муваффақиятсиз якунлайди. У доимо ОАВ томонидан танқид қилинарди. Ўша пайтда мураббий омадсизликларга қуйидагича таъриф берган: "Мен "Барселона"га ўз услубимни сингдира олмаяпман".


Бунга сабаб, ван Гал қўл остидаги баъзи футболчилар унга бўй сунишни исташмасди. Масалан, голландиялик Ривалдони ҳужумнинг чап қанотида кўришни истарди, аммо бразилиялик марказда ўйнашни хоҳлаган. 2000 йилда миллий чемпионатда "Депортиво" ғолиб бўлганидан сўнг, ван Гал машҳур сўзларни айтиб жамоани тарк этади: "Матбуотдаги дўстларим. Мен кетяпман. Табриклайман".

2000 йилда Луи ван Гал Франк Райкарднинг ўрнини эгаллаб, Голландия терма жамоаси устози вазифасига тайинланади. Мутахассис жамоани 2002 йилдаги жаҳон чемпионатига олиб чиқишни уддалай олмайди. Улар хатто саралаш баҳсларига ҳам етиб боришмайди.


Луи ван Гал 2005 йилда АЗ устози сифатида мураббийлик фаолиятини қайта бошлайди. Жамоа 2009 йилда Голландия чемпионига айланади.


АЗдаги муваффақиятдан сўнг ван Гал яна йирик клубда ишлашни хоҳлаб қолади ва 2009 йилда "Бавария"га ўтади. Мюнхен клубининг айни дамдаги юлдузларини жамоага ван Гал жалб қилган. Хольгер Бадштубер, Томас Мюллер, Диего Контенто, Давид Алаба ва Арьен Роббен каби футболчилар голландиялик мураббий туфайли ҳозирги мавқеига эришди дейиш мумкин. Луи ван Галнинг "Бавария"даги илк мавсуми жуда омадли кечади.


Мюнхен клуби Германияда олтин дублга эришиб, Чемпионлар лигаси финалида "Интер"га мағлуб бўлади. Аммо кейинги мавсумда мюнхенликлар Германия Кубоги ва Чемпионлар лигасини илк босқичларданоқ тарк этишади.


2011 йилнинг апрелида мутахассис яна ишсиз қолади. 2012 йилнинг июлида мурабббий фаолиятида иккинчи маротаба Голландия терм жамоасини бошқаради. "Оловранглилар" ЖЧ-2014 саралашидаги 10 та учрашувдан 9 тасида ғалабага эришади. Мундиалда улар Европа ва жаҳон чемпиони Испанияни таслим этиб, сенсация қайд этади. Жамоа Бразилиядаги мундиалда бронза медалларига эга бўлади.


2014 йил ван Гал "Манчестер Юнайтед" устози сифатида таништирилади.


АҚШда ўтган йиғинда барча учрашувларда ғалаба қозонган МЮ АПЛда бу муваффақиятни такрорлай олмайди. "Қизил иблислар" ўз майдонидаги илк расмий учрашувда "Суонси Сити"га ютқазиб қўяди, кейинроқ эса лига аутсайдери "Лестер Сити"дан йирик ҳисобдаги мағлубият қабул қилинади. Ўша мавсумда ОАВ томонидан кўп танқид бўлади ва мутахассис уларга қуйидагича жавоб қайтаради: "Мен учун истеъфога чиқиш муаммо эмас".


Аммо қишки трансферлар ойнасида ўзига келиб олган "қизил иблислар" мавсум охирида Чемпионлар лигасида жойни нақд қилади.

Трансферларга катта пул сарфлаган ван Гал 2015 йилда яна омадсизлик "ботқоғига ботади". Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган МЮ Европа лигасида ҳам узоққа бора олмайди.


Англия Кубоги соҳибига айланган "қизил иблислар" мавсум охирида Чемпионлар лигасига чиқиши учун бор-йўғи 1 очко етишмайди. 2016 йилнинг 23 майида Луи ван Гал "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан ҳайдалади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика