UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  0 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан Янгиликлар

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқади.

Мазкур баҳс Самарқанддаги  "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан икки жамоада ҳам жиддий йўқотишлар борлигини биласиз. "Насаф"нинг етакчиси Марко Станоевич бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Биз бу борада финалдан олдин сербиялик ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик. 


- Марко бугун жамоангиз учун жуда муҳим кун. Икки жамоа деярли бир хил ҳолатда. Шундай экан финалдан қандай ўйин кутяпсиз? Эхтиёткорлик асосий планда бўладими?

- Бугун қайсидир маънода футбол байрами, десам тўғри бўлади. Финаллар доим мухлислар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кеча эса ишқибозлар учун ҳақиқий тантанали жараёнлар бўлиб ўтди. Бугун эса унинг давомини кўрамиз. Умид қиламанки, икки жамоа чиройли футбол кўрсатади. Натижа қандай бўлишини якунда кўрамиз.

-  "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да эса сиз иштирок эта олмайсиз. Икки дўст финални бирга томоша қиладими?

- Бундай масъулиятли паллада жамоанга ёрдам бера олмаслик жуда қийин. Майдон ташқарисида кузатиш ундан ҳам мураккаб. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйинга рухсат беришига умид қилгандик. Чунки мавсумнинг сўнгги ўйини қолди. Лекин бундай бўлмади. Кўрамиз, Черан мендан узоқлашиб кетмаса, финални бирга томоша қиламиз (кулади).

-  "Насаф" учун мавсум ҳали тугамади. Шундай бўлсада, узоқ йўлни босиб ўтди. Суперлига, ОФК кубогидан қандай хулосалар юзага келди?

- Мавсум жуда қийин ўтди. Ўзимиз иштирок этган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Бугун бизда соврин ютиш учун охирги имконият қолган. 

- "Насаф" билан шартномангиз йил охирида тугайди. Кейинги режалаштирингиздан нималар ўрин олган?

- Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Жамоада қолишдан хурсанд  бўлардим. Бошқа таклифлар келиб тушмади.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика