UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  6 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида турнир ўтказилди Янгиликлар

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида турнир ўтказилди

Бугун РБЖФ "Сен ёлғиз эмассан" фонди билан Ўзбекистон футзал ассоциацияси ҳамкорлигида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол турнири ўтказилди.

Турнирда 4 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Биринчи ярим финалда SOS Болалар шаҳарчаси ва 30-сонли Меҳрибонлик уйи ўзаро ўйнади. Унда 4:3 ҳисобида SOS Болалар шаҳарчаси ғалаба қозонди.


Иккинчи ярим финалда 23-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда А.П Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи ўзаро беллашди. Ушбу баҳсда 23-сонли Меҳрибонлик уйи 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Учинчи ўрин учун бўлган ўйинда А.П Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи 30-сонли Меҳрибонлик уйини мағлуб этди.


Финал баҳсида 23-сонли Меҳрибонлик уйи SOS Болалар шаҳарчаси устидан 11-3 ҳисобида устун келиб биринчи ўринни эгаллади.


Турнирда иштирок этган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг чиройли ўйин намойиш этишганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика