Мбаппенинг отаси ўғлининг ПСЖдан кетиши бўйича музокаралар ўтказаётган бўлиши мумкин

Alisher
5 июн 2019, 12:30
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар ойнасида жамоадан кетиши мумкин.

Франция терма жамоаси футболчисининг отаси ва агентс Вилфрид Мбаппе бу иш бўйича шуғулланяпти. У Швейцарияда жаҳон футболининг муҳим вакиллари билан учрашган ва бу ҳақда гаплашган.

20 ёшли футболчи 2018 йилда "Монако"дан ПСЖга ўтган эди.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 57та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол ва 12та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›