Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?

Omonjon To`xtamirzayev
6 авг 2024, 13:14
"MARCA" нашри янги мавсумда "Реал"да пенальти ва жарима зарбаларини ким амалга ошириши ҳақида маълумот билан бўлишди.

Янги мавсумда "Реал Мадрид" тепиш имкониятини қўлга киритган тақдирда ўн бир метрлик жарима зарбаларини Винисиус Жуниор амалга оширади. Бевосита дарвозага зарба бериш имкони мавжуд ҳолларда барча жарима зарбаларини Килиан Мбаппе тепади. Эътиборлиси, франциялик футболчи фаолиятида ҳали бирор марта жарима зарбасидан гол урмаган.

Шунингдек, клубдагилар бурчак зарбалари ва узатма амалга ошириладиган стандартларни Кроосдан кейинги доимий ижрочиси Арда Гюлер бўлишига ишонишмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca