Мбаппе собиқ жамоасининг еврокубокларга қайтишини истайди
20 мар 2022 23:05
Янгиликлар
Мбаппе собиқ жамоасининг еврокубокларга қайтишини истайди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 29-турда "Монако"дан учралган мағлубиятдан сўнг рақиблари ҳақида фикр билдирди.
"Биз еврокубоклар учун курашаётган кучли жамоага ютқаздик. Бугун улар ғалаба қозонишга ҳақли эдилар. Умид қиламанки, "Монако" еврокубокларга қайтади", - дейди Мбаппе.
"Монако" Франция чемпионатининг 29-туридан ўрин олган баҳсда ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Виссам Бен-Йеддер дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Кевин Фолланд муаллифлик қилди.
Шу тариқа, монегасклар турнир жадвалида еттинчи ўринга кўтарилиб олди. ПСЖ эса 65 очко билан биринчи ўринда қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар