UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  0 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  8 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  20 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Мбаппе сабабли Луис Энрике клуб раҳбарияти билан мунозарага бормоқда Янгиликлар

Мбаппе сабабли Луис Энрике клуб раҳбарияти билан мунозарага бормоқда

Жума оқшомида бир бомба янгилик оммага маълум қилинди.

Қатар амири қарорига кўра, Килиан Мбаппе Япония турнесига бормайдиган бўлди. Франция матбуоти эса клуб уни хоҳламаётганлигини айтмоқда. Клубнинг бундай қарорга келаётгани сабаби эса футболчи бир йиллик қолган шартномасини узайтиришдан бош тортаётгани бўлмоқда.

Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги жанжаллар ёзнинг бошидан буён бор. Клубнинг қатарлик эгаси эса қаттиқ қарор чиқариб бўлган: ёки футболчи шартномани узайтиради ёки шу ёзда жамоадан кетади. Ўз навбатида клубдагилар франциялик форварднинг "Реал" билан шартнома имзолаб бўлганига ишонмоқда. Энди бу воқеликларга Луис Энрике ҳам қўшилган.

Испаниялик мутахассис ўз ғояларини барчага айтган ҳолда жамоа бошқарувини қўлига олган. У барча қарорларни ўзи чиқаришини айтган. Аммо ҳозирча барчаси ҳам бундай бўлаётгани йўқ. "Relevo" хабарига кўра, мураббий илк навбатда клуб спорт директори Луиш Кампуш билан жанжаллашган. Раҳбарият айни дамда Мбаппега босим ўтказиш билан банд бўлиб турган вақтда, бу кийим алмаштириш хонасига ҳам таъсир қилган. Луис эса барчаси яхши бўлишини ва футболчилар ўртасидаги атмосферани бузиб юбормасликни истамоқда.

Шу сабабли у клуб раҳбарияти қарорларини бажаришни истамаяпти ва барчасини охиригача етказиб қўймоқчи. Мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам Мбаппени тўғри ишлатшни истамоқда ва ҳозирги ҳолатдан мамнун бўлмаяпти. Луис клубга келаётганда лойиҳаларида Мбаппе асосий ролда бўлишини айтган. Мураббий Мбаппесиз ишласа ҳам бўлишини, бироқ кейинчалик натижани талаб қилишмаслигини талаб қилмоқда. Ўз навбатида бу фикр клуб раҳбариятига маъқул келмаган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика