Мбаппе ПСЖнинг шартнома бўйича янги таклифини кўриб чиқмоқда
17 фев 2022 17:38
Янгиликлар
Мбаппе ПСЖнинг шартнома бўйича янги таклифини кўриб чиқмоқда
ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппенинг вакиллари билан музокараларнинг янги босқичини ўтказди.
Француз клуби ўйинчига қисқа муддатли шартнома ва унга дунёдаги энг катта маош олувчи ўйинчи бўлишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда журналист Себастьян Дени хабар бермоқда.
"Реал"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинидан сўнг футболчининг оиласи билан Қатар амири Тамим бин Хамад Ал Танининг яқин одамлари учрашишди.
23 ёшли французни клуб билан қисқа муддатга шартномани узайтиришга кўндиришмоқда. У шартнома борасида икки таклифни ва йилига тоза 45 млн евролик маошни рад этишга улгурди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан битими июнда якунига етади ва "Реал" у билан эркин агент мақомида шартнома имзолашга тайёр.
Олдинроқ Мбаппе ҳали жорий мавсум сўнггида Париж клубидан кетиши борасида бир қарорга келмаганини тан олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар