Мбаппе Польшага қарши ўйиндан кейин жаримага тортилди
05 дек 2022 01:02
Янгиликлар
Мбаппе Польшага қарши ўйиндан кейин жаримага тортилди
Франциялик футболчи Килиан Мбаппе мундиал регламентини бузгани учун пул тўлайди.
Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионати доирасида Франция - Польша учрашувининг энг яхши футболчиси совринни қўлга киритди ва регламентга кўра, матбуот анжуманида иштирок этиши керак эди. Бироқ Мбаппе бунга рад жавобини берди.
"Мен турнирга эътиборимни қаратишим лозим. Бир нарсага эътибор қаратганимда, бошқа нарсага куч сарфлашни истамайман. Шу боис матбуот анжуманига боришни хоҳламадим. Жаримани ўзим тўлайман. Федерация футболчиларнинг шахсий қарорлари учун пул тўламаслиги керак", - деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Франция жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Килиан Мбаппе иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
12:37
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди 18
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар