UZ

Мбаппе "Олтин тўп" учун ўз фаворитини айтди Янгиликлар

Мбаппе "Олтин тўп" учун ўз фаворитини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Лейпциг" (3:2)га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич 3-тури доирасидаги ўйиндан сўнг "Олтин тўп"га барчадан кўп "Бавария" форварди Роберт Левандовски лойиқ эканлигини айтди.

"Келаси йили "Олтин тўп" учун мен даъвогарлик қиламан. Бу йили ўйини ва муҳим рекордлари сабаб ғолиб Роберт Левандовски бўлиши керак", - дейди Мбаппе.

"Олтин тўп" 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли ҳеч кимга берилмади, аммо Левандовски УЕФА йил ўйинчиси совринини қабул қилиб олди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика