Майкл Кин: "Фергюсон ўқишимни тўлаб берган"

Aslanov Jasurbek
23 апр 2017, 21:16
"Бёрнли" ҳимоячиси Майкл Кин "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган пайтларида жамоа бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон унга ёрдам бергани ҳақида гапириб берди.

"Коллежда ўқиган футболчиларга ҳафтасига 115 фунт тўланарди, ўша пайтларда ҳайдалганман ва шахсий ўқитувчи билан ишлардим ва ҳафтасига 40 фунт олганман.

Сэр Алекс мендан энди қандай ўқишим ҳақида сўради. Мен эса шахсий ўқитувчим борлигини айтдим. У мени офисга олиб келди, ҳафтада неча маротаба шуғулланишим ва бу қанча туришини сўради. У барча харажатларимни тўлади. Айнан шундай ишлар уни ўзгача инсонга айлантирарди" - дейди Кин.

Майкл Кин 2015 йилда "Бёрнли"га ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›