UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Махарадзе ва Раҳмонов дисквалификация қилинди Янгиликлар

Махарадзе ва Раҳмонов дисквалификация қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“ЛОКОМОТИВ” — “СЎҒДИЁНА”

Cоcа-Cола Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган “Локомотив”— “Сўғдиёна” учрашувида мезбонлар футболчиси Кахи Махарадзе тажовузкор хатти-ҳаракат кўрсатиб, тўпсиз вазиятда рақибнинг сон қисми орқа томонига тиззаси билан зарба берган. Бош ҳакам ушбу вазиятда уни қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Кахи Махарадзега нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“ОЛИМПИК” — АГМК

Тартиб-интизом қўмитаси Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Олимпик”— АГМК учрашувидаги вазиятни ҳам кўриб чиқди. Хусусан, мазкур учрашувда меҳмонлар вакили Сардор Раҳмонов томонидан “Олимпик” футболчиси Саидазамат Мирсаидовга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат содир этилган. Натижада вазиятга Миллий гвардия ходимлари аралашган ва Сардор Раҳмонов хатти-ҳаракати оммавий жанжал келиб чиқишига сабаб бўлгани учун унга нисбатан тегишли чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Рахмоновга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“БУНЁДКОР-ФАРМ” — “АНДИЖОН II”

Биринчи лига мусобақасининг 9-тури доирасидаги “Бунёдкор фарм”— “Андижон II” учрашувида меҳмонлар футболчиси Муҳаммадали Турсунов рақиб ўйинчисига нисбатан оёғининг таг қисми билан бош қисмига жиддий жароҳат етказишга уринган. Бош ҳакам ушбу вазиятда уни қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадали Турсунов 4 та ўйинга дисквалификация қилинди.

“ШАХРИХОНЧИ” — “АНДИЖОН II”

Биринчи лига мусобақасининг 11-тури доирасидаги “Шахрихончи”— “Андижон ИИ” учрашувининг 74-дақиқасида мезбонлар мураббийи Турсунбой Хусанов рақиб жамоанинг футболчиси ён чизиқдан тўпни ўйинга киритаётган пайтда провокацион ҳаракати билан халақит беришга ҳаракат қилган. Шундан кейин бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилган. Бу вазиятдан сўнг мураббий рақиб жамоанинг футболчисини қўли билан бўйин қисмига туртиб юборганлиги учун қизил карточка жазоланган. Майдонни тарк этиш ўрнига ёрдамчи ҳакам ва бош ҳакам томонга эътироз билдириб, томошабинларнинг майдонга турли буюмлар улоқтирилишига сабаб бўлган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Турсунбой Хусановга нисбатан 5 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“НАСАФ ФАРМ” — “ДЎСТЛИК ТОШКЕНТ”

Биринчи лига мусобақасининг 13-тури доирасидаги “Насаф фарм”— “Дўстлик Тошкент” учрашуви якунлангандан сўнг меҳмонлар футболчиси Алишер Назипов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, “Насаф фарм” жамоаси мураббийи Кенжа Тўраев рақиб футболчилари ғалабани нишонлаган пайтда майдон ичига кириб улар томон ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Алишер Назиповга (“Дўстлик Тошкент”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси, Кенжа Тўраевга (“Насаф фарм”) нисбатан эса 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“ПАХТАКОР U-19” — “БУХОРО U-19”

U-19 мусобақасининг 9-тури доирасидаги “Пахтакор U-19”— “Бухоро U-19” учрашувида меҳмонлар футболчиси Чингизхон Тоиров рақиб ўйинчисига нисбатан оёғининг таг қисми билан сакрагани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Чингизхон Тоировга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация қилиш чораси қўлланилди.

"БУНЁДКОР U-19” — “ЯНГИЕР ҚУРУВЧИ U-19”

U-19 мусобақасининг 9-тури доирасидаги “Бунёдкор U-19”— “Янгиер қурувчи U-19” учрашувида меҳмонлар мураббийи Муҳаммадали Файзуллаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадали Файзуллаевга нисбатан 2та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“СЎҒДИЁНА-W” — “НЕФТЧИ-W”

Аёллар Олий лигаси 11-тури доирасидаги “Сўғдиёна W”— “Нефтчи W” учрашувида меҳмонлар футболчиси Бахтишода Тўхтаева тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини тепиб юборганлиги учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бахтишода Тўхтаевага нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика