Мауро Силва: "Касемиро - дунёнинг энг яхши футболчиси"
13 ноя 2017 12:20
Янгиликлар
Мауро Силва: "Касемиро - дунёнинг энг яхши футболчиси"
"Депортиво" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Мауро Силва "Реал" хавбеки Карлос Касемирони мақтади.
"Касемиронинг ўйини менга ёқади. У ҳимоячиларнинг олдида ҳаракат қилади ва унинг ўйини туфайли жамоа ўзини хотиржам ҳис қилади. У майдондаги ақлли ҳаракатлари билан ажралиб туради. Касемиро рақибларнинг пасларини илиб кетишни, ўз жамоасининг ҳужумларини бошлашни яхши билади. Сўнгги вақтларда у гол уришни ҳам бошлади. Мен учун Касемиро - ўз позициясидаги дунёнинг энг яхши футболчиси" - дейди Мауро Силва.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар