UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  6 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  5 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  15 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Маурисио Почеттино: "Мухлислар истаганини қилиши мумкин, биз тўғри йўлдамиз" Янгиликлар

Маурисио Почеттино: "Мухлислар истаганини қилиши мумкин, биз тўғри йўлдамиз"

"Челси" бош мураббийи Почеттино "Борнмут" билан ўйиндаги мухлисларнинг ҳуштакбозлигига муносабат билдирди.

"Пул сарфларкансиз, сизда мақсад пайдо бўлади. Ғалаба қозона олмасангиз мухлислар ранжиши ва танқид қилиши нормал ҳолат. Бироқ мен ишқибозларга айтишим мумкинки, улар билмайдиган ва биз ўзгартира олмайдиган ҳолатлар мавжуд. Ўтган ишни ўзгартира олмаймиз. Таркибимизда жароҳатланганлар жуда кўп. Ҳамма сафга қайтса, бизда ажойиб таркиб юзага келади. Тўлиқ таркиб билан катта натижаларга даъвогарлик қила оламиз.

Биз мавсум стартидан барча ўйинчилар хизматидан фойдалана олмаймиз. Айтингчи, бундай вазиятда нима қила оламиз?

Мухлислар истаганини қилиши мумкин. Биз эса қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини биламиз. Ишончимиз кучли, аммо бугунги кунда бизнинг 12 футболчимиз лазаретда. Захира ўриндиғида 3-4 нафар ёш футболчи ўтирибди. Йиғлашим керакми? Шунчаки чорловни қабул қилиб, муаммони ҳал қилиш йўлини топишим зарур".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика