Маттеус - Ўзилнинг Германия термасидаги ўйини ҳақида: "Бу унга керак эмасдек"
Mirjalol Normatov
19 июн 2018, 18:16
Германия термаси билан жаҳон ва қитъа чемпионлигини қўлга киритган Лотар Маттеус ярим ҳимоячи Месут Ўзилни кескин танқид қилди.
"У Германия термаси либосида ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Ҳудди унга бу керак эмасдек. Ўзил ҳиссиз, хурсандчиликсиз, иштиёқсиз ўйнамоқда. У Россиядаги мундиалдан кейин Германия термасидан кетса керак деб ўйлайман", - деди Маттеус.