Маттеус: “Финалда Германиядан яна бир кўнгилочар шоу кутиш керак эмас”
10 июл 2014 17:12
Янгиликлар
Маттеус: “Финалда Германиядан яна бир кўнгилочар шоу кутиш керак эмас”
Германия терма жамоаси билан 1990 йилда жаҳон чемпионига айланган Лотар Маттеус Аргентина ва Германия ўртасида бўлиб ўтадиган мундиалнинг финал учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Лёв Гана ва Францияга қарши ўйнагандек эҳтиёткор ўйин намоиш этиш ва рақибнинг кучсиз жойини топиб, унга ҳудди Бразилия каби аёвсиз зарба бериш кераклигини билади. Аммо финалда бундай мушакбозлик бўлмайди. Ҳар қандай топ жамоанинг кучи ҳар ҳилликдадир. Германия ҳам бу мундиалда ўз тактикасини кўрсатяпти. Шу сабабли финалда Германиядан яна бир кўнгилочар шоу кутиш керак эмас. Аммо ғалабани албатта кутинг” – дейди Маттеус.
Фикрлар