UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Челси" "Спортинг"дан вингер Кенда ва ҳимоячи Эссугани 74,4 млн еврога сотиб олди  1 12:01"Манчестер Юнайтед" нархи 80 млн евро бўлган ярим ҳимоячига қизиқишда давом этмоқда  2 11:43Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди"  8 11:38МЮ Германия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17"Бетис" Антонининг МЮдаги ижарасини бир йилга узайтирмоқчи  3 10:50Олег Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида фикр билдирди  2 10:23Пролигада дебют қиладиган ФарДУ жамоасининг қайдномаси маълум  2 09:55Бугун ўсмирларимиз Қатарга қарши баҳс олиб боради  1 09:28ЖЧ-2026 саралаш. Бугун кимлар эҳтиёт бўлиб ўйнаши лозим  10 09:00ХХI асрнинг энг яхши ҳимоячилар рейтинги тузилди  22 08:32Трансфермаркт. РПЛдаги футболчиларимизнинг нархида ўзгаришлар бўлдими?  1 08:07Ўзбекистон кубоги. Саралаш учрашувларига қуръа ташланди  9 07:40ЖЧ-2026 саралаш. Терма жамоамизнинг эҳтимолий таркиби маълум  52 05:13ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борамиз!  43 01:00ФОТО. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

Матич МЮга чемпионлик учун нима етишмаётганлиги ҳақида гапирди Янгиликлар

Матич МЮга чемпионлик учун нима етишмаётганлиги ҳақида гапирди

МЮ ярим ҳимоячиси Неманья Матичнинг фикрича, жамоа ҳозирча чемпион бўлишга тайёр эмас.

“Чемпионлик титулини қўлга киритиш учун топ даражадаги тажрибали футболчи зарур. Бизда футболчиларнинг даражаси барқарор. Аммо тажриба борасида бироз оқсаяпмиз. Бизда беш олти нафар футболчилар аллақачон топ даражага чиқишган, аммо улар жуда ёш. Масалан Рэшфор ва Марсяль. Улар яхши савиядаги футболчи эканликларини аллақачон исботашди. Бироқ улар ҳали жамоани ўзлари билан эргаштира олишмайди.

Мэйсрон Гринву ажойиб потенциалга эга. “Юнайтед” раҳбарияти қандай қилиб жамоа тузишни билади. Ҳозир таркибга жалб этилаётган футболчилар келажак учун пойдевор. Аммо уларга вақт бериш лозим. 17 ёшли футболчидан 26 ёки 27 ёшли футболчининг ўйинини кутиш нотўғри. Футболда ҳамма бирдан натижага эришишни истайди. Аммо мухлислар бироз сабр қилишларига тўғри келади. Бу футболчилар билан яқин йилларда МЮ ўз ўрнига қайтишига ишонаман.

Айни пайт мен жамоанинг энг тажрибали футболчиси саналаман ва етакчи бўлишга интилаяпман. Аммо сардор ким бўлишини мураббийлар ҳал қилишади. Улар қандай қарорга келишса ҳам, биз уларнинг фикрига ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Сардор бўлиш яхши, аммо ундан ҳам муҳими майдонда бир жону тан бўлиб, йигитлар бир бирларини доим қўллаб –қўвватлашлари шарт”, дея Матичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика