UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  0 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  7 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  1 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6

Матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қиламиз! Янгиликлар

Матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қиламиз!

Сайтимиз Олий лига матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қилади.

Танлов шартлари:
1. Олий лига ва Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги учрашувларидан аввал жамоа бош мураббийи ёки футболчиларининг бири билан ўйинга оид фикрини тақдим этиш.
2. Учрашувнинг ўйин ва ўйиндан кейинги якуний қайдномасини тақдим этиш (олий лига, Ўзбекистон Кубоги, ўринбосарлар).
3. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманини mp3 форматида тақдим этиш.
4. Учрашувда тўп тепган футболчи билан ўйинга оид қисқа суҳбат (минимум бир киши, максимум 2 киши).
5. Учрашувга оид энг сара 10та сурат.
6. Учрашувнинг қизиқарли ҳолатлари акс этган видеолавҳа

Ғолиб ва совриндорлар қуйидагича тақдирланадилар:
1-3 - ўринлар учун  – ТВ.
4-5 - ўринлар учун – Смартфон.
6-ўрин учун мобил телефон.

Баҳолаш тартиби:
1-5 - бандлар бўйича матбуот хизмати 1 баллдан очкога эга бўлади.
Микст зонадаги иккинчи интервью учун 1 балл қўшилади (максимум интервью 2 нафар футболчи).
6-банд бўйича матбуот хизмати 2 баллга эга бўлади.

Ҳар бир тур якунига етганидан кейин турнир жадвали эълон қилинади.

Интервью, расм, маълумотлар ва видеоларни championatuz@mail.ru электрон манзилига ёки сайт ходимларига юборишингиз мумкин.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика