UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1

Матар: "Тарихда фақат натижа қолади" Янгиликлар

Матар: "Тарихда фақат натижа қолади"

БАА терма жамоаси сардори Исмоил Матар Австралияга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг микст-зонада журналистларнинг қатор саволларига жавоб қайтарди.

- "Қизиқ ўйин гувоҳига айландик. Жуда қаттиқ кураш кечди. Бизни нақадар мушкул ва оғир баҳс кутиб турганини сезгандик. Кучли рақибга қарши барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда, руҳан ва жисмоний тарафлама жиддий тайёргарлик кўргандик.

Энг муҳими - натижа. Бугун биз ғалабага эришдик ва Австралиядан қасос олдик. Чунки бу рақибга қарши охирги тўқнашувда мағлуб бўлгандик. Ўша мағлубият учун реванш олишни уддаладик. Тактик тарафлама устунлик қилиб ғалабага эришдик. Тарихда фақат натижа қолади. Шу боисдан ҳам ғалабани қайси йўл билан қўлга киритганимиз муҳим омил ҳисобланмайди.

Қатарга қарши ўйин? Келинг, дарҳол бўлажак учрашувга ўтиб кетмайлик. Ҳозирча мазкур ғалабадан роҳатланмоқчимиз. Қатарга қарши ўйинга сиёсий тарафлама ёндошиш нотўғри. Спорт ва сиёсатни аралаштирмаган маъқул.

Футболга фақат ўйин сифатида қараш керак. Ундан ортиғига ўтиб кетиш ярамайди.

БАА мусобақага ҳар жиҳатдан пухта тайёрланганини ўйиндан-ўйинга намойиш этяпмиз. Жамоа учрашувдан-учрашувгача қўшиб, кучайиб бораётганини сезиш қийин эмас. Ҳар бир баҳс бизга катта тажриба бермоқда. Ўйинимиз эса тобора ўсиб бормоқда.

Ярим финалда мухлислар биздан фақат ва фақат ғалабани кутишади. Финалга чиқиш бизнинг орзуимиз. Буни уддалаш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Исмоил Матар.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика