Мата МЮни "Ньюкасл"га алмаштириши мумкин

Alisher
22 май 2019, 14:56
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата фаолиятини бошқа бир Англия клубида давом эттириши мумкин.

Испаниялик вингернинг хизматларига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. 31 ёшли футболчининг МЮ билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Мата жорий мавсумда, барча турнирларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассистни амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun